Бишкекнинг Йўл-патрул хизмати (ЙПХ) раҳбари Зумрад Жанабаева қўлга олинди ва тергов изоляторига киритилди.
Бишкек шаҳар Йўл-патрул хизмати раҳбари лавозимида ишлаган Зумрад Жанабаева 24-март куни қўлга олинди.
Бишкек ШИИБ матбуот-хизматининг маълум қилишича, Жанабаева сақтинча сақлаш тергоа изоляторига киритилган.
Матбуот-хизмати вакилининг маълум қилишича, қўлга олиш ишлари Октябр прокуротураси ҳодимлари томонидан ўтказилган ва улар бу ишни олиб бормоқда.
Қўлга олиш сабаблари ҳозирча номаълум — Бош прокуротура матбуот-хизматидан изоҳ олишнинг имкони бўлмади.
ЙПХ матбуот-хизмати, қўлга олиш сабабларини изоҳлай олмаслигини айтди.
Аввал, 23-март куни, Бишкек ЙПХнинг кадрлар бўлими раҳбари Жилдиз Тулеева қўлга олинган.
Жанабаева лавозимини суистеъмол қилишда гумонланаяпти — у ЙТХни олдинги кун билан кўрсатгани учун айбланаётган ЙПХ ҳодимини ишдан бўшатганликда айбланмоқда.
Унга ва Тулеевага нисбатан жиноий иш қўзғатилган.