Йил сайин Ер Институти энг бахтли давлатлар рейтингини эълон қилади. 2016- йилда Қирғизистон 157 давлатдан 85-ўринни эгаллади. Kloop.kg таҳририяти “бахт” каби абстракт тушунчанинг индекси қандай белгиланишини аниқлашга ҳаракат қилди.
Одатда бахтли давлатлар рейтинги ҳар йили 20 мартга яқин– Ҳалқаро бахт кунига қарата эълон қилади. Бу кунни 2012-йилда Ҳалқаро бирлашган миллатлар ташкилоти тасдиқлаган. Рейтингни дунёнинг давлатлари ўз яшовчилари бахтли бўлиши учун қандай шароитлар яратаётганини ўрганиш учун Колумбия универститети қошидаги Ер институти тузади.
Бахт абстракт тушунча бўлишига ва ҳар бир одам уни ўзича тушунишига қарамай татдиқотчилар йил сайин у ёки бу давлатнинг бахт даражасини аниқлаш бўйича индикаторларни танлай олишган.
Бахтга нима таъсир қилади?
Меҳнат самарадорлиги
Тадқиқотчилар биринчи навбатда аҳоли сонига нисбатан ЯИМ (ялпи ички махсулот) даражасига эътибор беришади. Одатда у қуйидагича аниқланади — одам сонига қараб, мамлакат ичкарисида ишлаб чиқарилувчи барча маҳсулот ва хизматларнинг бозор нарҳи аниқланади.
Кутилувчи умр давомийлиги
Қоидага мувофиқ, бунда одам туғилганидан бошлаб неча йил яшаши тушунилади. Бу индикатор ахолининг ўлим даражасини кўрсатади. Бу кўрсаткичларни йил сайин Бутунжахон соғлиқни сақлаш ташкилоти ўрганади.
Ижтимоий қўллов
Бу индикаторда ахолининг турли қатламини давлат томонидан қўллаш эмас, одамлар бир-бирига кўрсатувчи қўллов тушунилади.
Бу индикаторнинг асосий саволи: “Сизнинг дўст ва танишларингиз орасида сиз ҳаётдаги оғир кунларда суяна олувчи одам борми?”
Фуқаровий эркинликлар
Эркинлик даражасини Гэллап ҳалқаро тадқиқот маркази аниқлайди. Марказ ижтимоий сўровлар ёрдамида одамларда мустақил қарор қабул қилиш имкони бор ёки йўқлиги ва улар ўз эркинлигидан қай даражада мамнунлигини аниқлайди.
Жамоатчиликдаги ишонч
Бу индикаторда фуқароларнинг ҳокимияга ишончи шунингдек, порахўрликнинг мавжудлиги ва унинг давлат органлари ҳамда хусусий бизнесда тарқалиш даражаси аниқланади.
Хайрия
Бу категориянинг кўрсатгичи оддий савол билан аниқланади: “Сиз сўнгги ойда эҳсон қилдингизми?”
Яна нималар ҳисобга олинади?
Олимлар бахт умр фаолиятининг бошқа соҳаларини қамраб олишини ҳам очиқ тан олишади ва шунинг учун 157 давлатда алоҳида сўров ўтказилади.
Йил сайин ҳар бир мамлакатдан 1000 одам махсус шкала бўйича бахт даражасини баҳолайди. Уларга нолдан ўнгача номерланган бир неча поғонали пилапояни фараз қилиш таклиф қилинади. Сўров иштирокчилари ҳозирда ўзлари фикрича улар турган поғонани белгилашлари керак. Одатда пиллапоя чўққиси — бу ҳаёт даражаси ва бахтнинг юқори даражасидир. Улар шунингдек ўз ҳаётининг ижобий ва салбий томонларини баҳолашади.
Лекин бу ҳам ҳаммаси эмас. Оддий сўровда мақсад ва хаёт мазмуни тўғрисида икки-уч савол ҳам бўлади. Олимлар қадимрим файласуфи Афросиёбнинг “евдемонизм” тўғрисидаги билимларига таяниб ҳаёт маъносини ёки қандайдир бир мақсадларининг бор эканлиги позитив ҳиссиётларни ишлаб чиқишга туртки бўлиб, бахтиёрлик даражасини кучайтиради деб таҳмин қилишади.
Сўнг барча йиғилган баллар жамланади ва Ер Институти ҳар бир давлат учун ўртача балл аниқлайди..
Бу йилда рейтингни ким эгаллади?
2015- йил бўйича бахтли давлатлар рейтингини Дания эгаллади. У 2014- йилда 3- ўринни эгаллаган. Дания одам бошига ЯИМ даражаси бўйича Қатар, Бирлашган Араб Амирликлари ва Швецариядан пастда туради бироқ, барча фактjрларни инобатга олганда бу мамлакат яшовчилари бахт даражаси энг юқори бўлган.
Ўтган йили етакчилик қилган Швецария Данияга озроқ ютқазиб иккинчи ўринга тушган. Исландия эса иккинчи ўриндан учинчи ўринга тушган. Бир қарашда етакчи ўринларни фақат европа давлатлари бўлиб олгандай кўринади бироқ, энг бахтли давлатлар ўнлигига Австралия ва Канада ҳам кирган.
Қирғизистон бахт даражасида 85-ўринда туради. Қўшни Қозоғистон юқорироқ 54- ўрин, Ўзбекистон эса 49 - ўринда туради.
Россия 56-ўринни эгаллаган. Бахт даражаси иқтисодий кризис ва бошқа давлатлар билан нобарқарор муносабатга қарамай кўтарилган — ўтган йили у 64-ўринни эгаллаган.
АҚШ бу йилда 13-ўринни эгаллади. Бахт даражаси бу давлатда ўтган йилга нисбатан икки поғонага тушган.
Бахт даражасидаги ўзгаришларни кўрсатувчи таблица (2005-2007 - ва 2013-2015 йиллар) солиштирилганда Қирғизистон биринчи йигирматаликда туради. Ҳисоботга мувофиқ, мамлакатда йилдан йилга бахт даражаси ўсмоқда, бироқ ўтган йилга нисбатан Қирғизистон 8 поғонага пасайган.
Гэллапа тадқиқот марказининг Шарқий Европа, Россия ва МДҲдаги директор-координатори Андрей Милехин фикрича, индекс кўрсаткичи тараққиёт ва ҳозирги вазият яхшиланаётган мамлакатларда кўтарилади.
“Бошқача айтганда, индекс қаерда адолат ва умид ҳис қилинса ўша ерда кўтарилаётган ҳисобланади”, — дейди Милехин.