Патрул милицияси 10 млн сомлик видеорегистраторлар сотиб олди

789

Ички ишлар министрлиги йўлдаги қоидабузарликларни аниқлаш ва порахўрликни озайтириш учун видеорегистраторларни ишга тушуришни бошлади. Потрул милицияси ҳодимлари учун министрлик 10 млн сомга 500дона видеорегистратор сотиб олди.

Бир кўкрак видеорегистратори давлат бюджетига 19 минг 210 сомга тушди. Қирғизистон бозорларида ускуна нархи бажара олувчи вазифалари ва ишлаб чиқарилган фирмасига қараб икки мингдан 25 000 сомгача туради.

Йўл хизмати раҳбари ўринбосари Иманали Саркуловнинг Kloop.kgга айтишича, видеорегистраторнинг кўплаб вазифаларини бажара олиши, шунингдек GPS, икки батарея, 16 гб хотира ва фотосъемка қила олиши  унинг нарҳи қимматлигини тушунтиради.

“Бундан ташқари, унинг ичида қоронғуда съемка қилиш учун инфроқизил нурлар мавжуд – 10 метр оралиқда одам кўринади, 5 метр орликда эса одамнинг юзини бутунлай кўриш мумкин, яъни бутунлай ёриқсиз шахсни аниқлаш мумкин ”, - деди Саркулов Kloop.kg билан суҳбатда.

500 видеорегистраторнинг нархи 9 млн. 605 минг сомни ташкил қилади. Саркуловнинг қўшимча қилишича, ускуналардан ташқари уларнинг тўлақонли ишлаши учун ИИМ қўшимча мосламалар олган.

“Ҳар бир бўлимга қўшимча мосламалар берилади – бу ҳар бири 50 минг сом турувчи, овоз ва видео сигнал берувчи дастур билан таъминланган уч сервер – ва 81 минг, 645 сомдан турувчи, видеорегистратордан маълумот йиғиш учун уч терминал”, - деб тушунтирди Саркулов.

ИИМ видеорегистраторларни ишга тушуриши тўғрисида 2015 йилнинг августидаёқ маълум қилган эди. Ўшанда йўл-патрул хизмати раҳбари Сергей Дьяченко коррупцияга қарши кураш бўйича ўтказилган йиғинда, мазкур ускуналар коррупцияни озайтиришга ёрдам беришини айтганди.

У, “Айрим хайдовчилар инспекторларга тахдид қилиши, уларни қандайдир ҳужжатларини кўрсатиб ҳурмат қилмаслиги ва бошқалар сир эмас. Менимча [видеорегистраторлар] хайдовчи қонуний талабларга амал қилишига хизмат қилади”, — деган эди.

Видеорегистраторлардан Хитой, Туркия, Қозоғистон ва Россиянинг баъзи ҳудудларида фойдаланилади. Қирғизистонда эса ундан автомобил хайдовчилари фойдаланади, бироқ барча ерда улардан энди фойдаланишга ўтиляпти.

Биринчи этапда мосламалар билан Бишкек шунингдек Чуй ва Иссиқ-Кўл вилояти йўл милицияси ҳодимлари таъминланади. 1-июлдан тортиб мосламалар мамлакатнинг бошқа ҳудудлари учун ҳам сотиб олинади. Иккинчи этапда сотиб олинувчи ускуналар сони қанча бўлиши ҳозирча маълум эмас. ИИМ йўл хизматида бу “молиялаштиришга боғлиқ” эканини айтишди.