Россия: «Қирғиз ёшлари иттифоқи»  Навалний фондини “ҳориж агенти”, деб тан олиш тўғрисида илтимоснома имзолади

800

“Жаш Толкун” Россиядаги “Қирғизистон ёшлари  номидаги ташкилот  россиялик муҳолифатчи Алексей Навалнийнинг коррупцияга қарши кураш Фондини “ҳориж агенти” дея тан олиш тўғрисидаги илтимосномани имзолади”.

Россиянинг адлия министрлиги ва бош прокурори номига ёзилган мурожаат  “Бутунроссия миллатлар аро ёшлар иттифоқи” (БРМЁИ) сайтида 13- март куни эълон қилинди.

Илтимосномада Чеченистон, Бошқиртистон, Ингушетия, Қозоғистон ва Қирғизистон ёшларининг бир неча ташкилоти муҳолифат сиёсатчиси Алексей Навалнийнинг коррупцияга қарши кураш Фондини (КҚКФ) “ҳориж агенти” дея тан олиш сўралган.

Ҳужжатни “Жаш Толкун” Россиядаги Қирғизистон ёшлари” ташкилоти номидан  ташкилот  раиси Чингиз Қубатбек ўғли имзолаган.

Ёшлар иттифоқлари ўз мурожаатида Россия амалдорларидан шунингдек Навалнийни “миллатлар аро ва ҳудудлараро низо қўзғаш” масаласида ҳам текширишни сўрашади. Уларга кўра, у “деструктиф фаолият” билан ҳам шуғулланади.

БРМЁИ КҚКФни “ҳориж агенти” деб топишга сабаб сифатида Американинг “Вашингтон Пост”  газетасидаги мақолани мисол келтиради. Мақолада КҚКФнинг Доғистон ва Татаристонда Россиянинг Суриядаги операцияларига нисбатан муносабати тўғрисидаги сўровнома натижалари келтирилган.

“Вашингтон Пост” КҚКФ маълумотларидан фойдалангани сабабли ёшлар иттифоқи сўров “АҚШ томонидан уюштирилган ва тўланган”, унинг натижалари эса “Россияга қарши ҳориж ҳомийларининг навбатдаги бюртмасини бажаришга қаратилган”, деб ҳисоблашади.

Мурожаатда - “Мақола анализи шунингдек, тахририят текширув маълумотларидан ўзининг шаҳсий маълумоти каби фойдаланиши “Коррупцияга қарши кураш Фонди” “Вашингтон Пост” бюртмасини бажарувчи бўлгани ва газета таҳририятидан сўров ўтказишга маълум бир рағбатлантириш олганини яъни у хориждан молиялаштирилганини  таҳмин қилишга асос бўлади”, - дейилади.

Россиядаги Қирғизистон ёшлари иттифоқи раиси Чингиз Қубатбеков ўғлидан изоҳ олишнинг имкони бўлмади.

КҚКФ ёнидаги намойиш

Россия амалдорларига мурожаат йўллангач, икки кундан сўнг ёшлар иттифоқи вакиллари Коррупцияга қарши кураш Фонди идораси ёнида намойиш ўтказди.  Иштирокчилар қўлларида Навальний – “негодяй”, “экстремист” ва “исламофоб” деб ёзилган плакатлар кўтариб олишганди.

Навалнийнинг ўзи намойишга ирония билан қаради ва намойишчиларга ўз сайтида пост тақдим қилди. Ўз чиқишида у ёшлар иттифоқи вакилларига улар плакатларни ҳатосиз ёзишни ўрганиши учун “мактабга боришини” тавсия қилди.

Навалнийга кўра, намойишчилар “ўзлари нимани хоҳлашларини яхши тушунмайди”.

Коррупцияга қарши кураш Фонди Россиядаги юқори лавозимли амалдорларга нисбатан ўз текширувлари билан машҳур. КҚКФ ҳодимлари, ўзлари айтаётгандай, давлат ҳодимларининг деклорация қилинмаган мулкини – вилла, катта уйлар ва компанияларини кўрсатади.

КҚКФнинг энг шов-шувли текшируви Бош прокурор Юрий Чайка оиласига оид бўлган. Унинг оила аъзолари, муаллифлар фикрича, жиноий фаолият билан шуғулланган – рейдерлик билан ва жиноий авторитетлар билан алоқадор бўлган.

Чайканинг ўзи эса фильм чиққанидан сўнг барчасини инкор қилган. Кремль текришувга қизиқиш билдирмаган ва фильмда Бош прокурорнинг ўзи эмас, унинг ўғли тўғрисида гап кетаётганини маълум қилган.

Фото: Дни.ру