Президент, премьер-министр ҳамда Жогорку Кенешнинг спикери 12-март куни ўтган шанбалик давомида Бишкекдаги ботаника боғига кўчат экишди.
12-мартда Энвер Гареев номидаги ботаника боғида президентнинг, ҳукуматнинг аппарат ходимлари, шунингдек парламент ва мэриянинг хизматчилари иштирокида шанбалик бўлиб ўтди. Уларга ўлканинг юқори лавозимдаги амалдорлари ҳам қўшилишди.
Президент Алмазбек Атамбаев, премьер-министр Темир Сариев ҳамда Жогорку Кенешнинг спикери Асилбек Жээнбеков ботаника боғи ҳудудини ободонлаштириш бўйича бош режаси билан танишиб, келажакдаги гулзор ўрнига кўчатлар ўтказишди.