Ўшликлар товуқ гўштини кўпроқ истеъмол қила бошладилар

1016

Ўш вилояти губернатори муовини сўзларига кўра, вилоятда товуқ гўшти нархи ярим йил ичида 20 фоизга кўтарилган. Унинг фикрича, бу қўй ва мол гўштларига бўлган нархларнинг ошиши билан боғлиқ. Бироқ таҳлилчилар мутасадди фикрига қарши.

Ўш вилояти губернатор муовини Ахмаджан Махамадовнинг сўзларига кўра, йил бошидан бери товуқ гўшти истеъмоли ўткан йилгига нисбатан 20 фоизга ошган.

Унинг фикрича, товуқ гўштига бўлган эҳтиёжнинг ошиши қўй ва мол гўштларининг қимматлаши сабабидандир.

Вилоят маъмуриятидан олинган маълумотларга кўра, йил бошидан бери ўтган йилгидан кўра 400 тоннадан ошиқ товуқ гўшти истеъмол қилинган.

Мол гўштининг қимматлаши

Жорий йил бошидан бери Ўшда мол гўшти нархи 30 сомга ошган.

Ўш антимонополия қўмитасига кўра, 2011 йилнинг июн ойи якунига келиб, маҳаллий бозорларда бир кило гўшт нархи 290 сомни ташкил қилган.

Ўш антимонополия қўмитасиси бошчиси Арзибек Жунусовнинг сўзларига кўра, нарҳларниннг ўсишига бозорда қора молнинг камайгани сабаб бўлмоқда.

Ўш вилояти губернатори муовини Таалайбек Зикировнинг айтишича, бозорда ҳайвоннинг йўқлиги уларни мавсумий ўтлатиш билан боғлиқ. Унинг сўзларига кўра, ҳозирги кунда чорвачилар учун молларини сотиш зарурати йўқ.

«Улар [чорвачилар] ориқ молларини ҳозир боқишади. Барча чорвасини яйловга олиб кетиб ўтлатишади», —деди Зикиров.

Товуқ гўштига ўтиб олишди

Савдогар Гульай Осмонова Ўшнинг марказий бозорида савдо қилади. Унинг сўзларига кўра, мол гўшти қимматлагандан кейин шаҳарликлар кўпроқ товуқ гўштини истеъмол қила бошладилар.

«Охирги кунларда мол гўшти жуда қимматлаб кетди, товуқ гўшти бўлса арзонлаяпти. Икки ой аввал бир кило товуқ гўшти 110 сом эди. Хозир эса 100 сом. Шунинг учун товуқ гўштига бўлган талаб жуда катта», — деди Осмонова.

Ўшлик бошқа савдогар Мияссар Шарипованинг айтишича, ўтган йилгига нисбатан бу йили товуқ гўштига талаб уч баробар ошган.

Унинг сўзларига кўра, мана бир йилдирки товуқ гўштига бўлган нарх барқарор қолмоқда.

Таҳлилчилар фикри

Иқтисодчи Мирлан Убайдуллаев товуқ гўштига бўлган талабнинг ўсиши мол ва қўй гўштининг қимматлашига боғлиқ эмаслигини айтади. Унинг фикрича, нархларнинг ўсиши - йиллик тенденция.

Товуқ гўштининг арзонлигига қарамай, мол гўштига бўлган талаб стабил ҳолатда бўлишини айтди иқтисодчи.