Президент Садир Жапаров «Жогорку Кенгаш депутати мақоми тўғрисида»ги қонунга ўзгартишлар киритиш ҳақидаги қонунни имзолади.
Давлат раҳбарининг матбуот хизматига кўра, мазкур ҳужжат парламент томонидан 14 ноябрда қабул қилинган.
Эндиликда суд депутатни жиноий жавобгарликка тортиш учун розилик олиш мақсадида парламентга тақдимнома киритиш ҳуқуқидан маҳрум этилди.
«Бундан буён фақат бош прокурор Жогорку Кенгашга тақдимнома киритиши мумкин»,
— деб таъкидлади матбуот хизмати.