«Азаттиқ» радиосининг ходимлари Максат Кутманбеков билан Нурлан Бейшебаев Бишкекнинг Октябрь туман ички ишлар бўлимидан чиқди. Бу ҳақда таҳририятнинг ўзидан билдиришди.
Маълумотга кўра, журналистлар тушунтириш хати ёзгандан кейин қўйиб юборилган.
Бунга қадар милиция «Азаттиқ» ходимларини қамоқдагиларнинг яқинлари тўпланган Бишкекдаги №1 тергов қамоғининг ёнидан олиб кетишган. Унга қадар журналистлар норозилик билдириб чиққан фуқароларнинг биридан интервью олган. Ҳуқуқни ҳимоя қилиш ходимлари ОАВ вакилларидан тасвирга олинган видеони беришни талаб қилиб, шундан кейин уларни милиция бўлимига олиб кетган.
Бу бўйича комментарий берган Бишкек шаҳар ички ишлар бошқармаси суд қарори билан Октябрь туманининг ҳудудида митинг ва норозилик акциясини ўтказиш тақиқланганини билдирди. Милициянинг маълумотига кўра, шунга қарамай 23 декабрда одамлар гуруҳи СИЗО-1нинг олдида рухсатсиз акция уюштирган.
«Дастлабки текширувлар асносида Октябрь туман ички ишлар бошқармасининг ходимлари тушунтириш ишларини олиб бориш учун акция иштирокчиларининг, шунингдек "Азаттык Медиа"нинг журналистларини бўлимга олиб кетишди. Суҳбат тугагандан кейин улар бўшатилди», — деб билдиришди муассасадан.