Жапаров кўп болали оилаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган янги тўловларни эслатди

32

Қирғизистон президенти Садир Жапаров 20 декабрь куни ўтказилган учинчи Халқ Курултойида давлатнинг кўп болали оилалар сонини ошириш бўйича жиддий чоралар қўллаётганини таъкидлади.

У 2024 йилнинг 1 январида тоғли ва олис ҳудудларда истиқомат қилувчи аёлларга болалар туғилганлиги учун молиявий тўловлар берилишини эслатди:

🔸 тўртинчи бола учун — 100 минг сом;
🔸 бешинчи бола учун — 600 минг сом;
🔸 еттинчи бола учун — 1 миллион сом;
🔸 саккизинчи бола учун — 1 миллион 200 минг сом;
🔸 тўққизинчи бола учун — 1 миллион 500 минг сом;
🔸 ўнинчи ва ундан кўп болалар учун — 2 миллион сом.

Жапаров бу чоралар 2030 йилга келиб, мамлакат аҳолисининг қарилик даражаси 7%га етиши мумкинлиги билан боғлиқлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, БМТ ҳисоб-китобларига кўра, бу кўрсаткич аҳолиси ёш бўлмаган мамлакатнинг белгисидир.

«Агар аҳоли сони ўсмаса, келажакда давлатнинг иқтисодий фаоллиги пасаяди, ижтимоий тизимлар қийинчиликка дуч келади ва мамлакат хавфсизлигини таъминлаш катта муаммога айланади», — деди давлат раҳбари.

Жапаровнинг маълум қилишича, 2024 йил бошига келиб, 65 ёшдан юқори бўлган фуқароларнинг улуши 5,7% ни ташкил этган — бу тахминан 408 минг киши. Давлат раҳбарига кўра, аҳолиси ёш деб ҳисобланадиган давлатларда бу кўрсаткич 4%дан паст бўлиши керак.

Шунингдек, Жапаров қўшни давлатларда аҳоли сони кўпроқ эканлигини таъкидлади ва кўп болали оилалар мамлакат хавфсизлиги учун муҳим аҳамиятга эга эканлигини қўшимча қилди.

2024 йилнинг 1 январи ҳолатига кўра, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига асосан, Қирғизистон аҳолиси 7,1 миллион кишини ташкил этган.