Ўшда онкологик беморларга болалар боғчасида жарроҳлик операциялари ўтказиляпти — Қурултой делегати

32

Учинчи Халқ Қурултойида делегат Аноркан Айдарова президентга Ўш шаҳрида болалар боғчаси онкологик шифохона сифатида фойдаланилаётганини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, минтақада онкологик шифохоналар етишмаяпти. Шу сабабли жарроҳлик операциялари мактабгача таълим муассасаларида амалга оширилмоқда.

«Қаерга мурожаат қилишни билмаган ҳолда, шаҳар марказида, масжид ёнидаги болалар боғчаси биноси шифохонага айлантирилган. У ерда операциялар ўтказиляпти. Бизга онкологик шифохона керак»,— деди у.

Қирғизистонлик делегатнинг қўшимча қилишича, маҳаллий аҳоли бу муаммони олдин ҳам Бош вазир ўринбосари Бақит Торобаевга шаҳарга ташрифи чоғида етказган.

Айдарова шунингдек, давлат раҳбаридан Ош вилоятининг бошқа бир шаҳри — Қорасув учун 1 миллиард сом ажратишни сўради. Унинг таъкидлашича, 2025 йил сентябр ойида Қорасув шаҳрига 90 йил тўлади.

Қурултой бугун Бишкекда ўтказилмоқда. Унда мамлакатнинг барча ҳудудларидан 698 нафар делегат иштирок этмоқда.