Фил юриши. Президентнинг янгаси қандай қилиб Бишкек собиқ мэрининг бизнесига ҳамкор бўлди?

134

Қамоққа олинган мансабдорлар ва тадбиркорларнинг мулки президент Садир Жапаровнинг яқинларига ўтишди давом этмоқда «Клооп» Temirov Live билан биргаликда президентнинг янгаси ва собиқ маслаҳатчисининг ўғли Бишкекнинг судланган собиқ мэри Азиз Суракматовнинг бизнесига қандай қилиб ҳамкор бўлиб қолганини аниқлади.

2021 йилнинг май ойида, Садир Жапаров ҳокимиятга келганидан саккиз ой ўтиб, МХДҚ Бишкекнинг собиқ шаҳар мэри Азиз Сураматовни қўлга олди. Давлат хавфсизлиги хизмати уни тижорат биноларини ва кўпқаватли уйлар қуриш учун муниципал ерларни қонунсиз сотганликда айблаган. МХДҚнинг маълумотларига кўра, бу коррупция Сураматов ва унинг оиласига 50 миллион доллар олиб келган. Собиқ мэрнинг махсус хизмат эълон қилган активларининг рўйхатида «Юрист Риэлт Строй» номли қурилиш компанияси ҳам бўлган.

2021 йили ёзда МХДҚ Суракматов тергов билан ҳамкорлик қилиб, бюджетга 170 млн сом (бу $2 млн яқин ёки у ўғирлаб олди дейилган миқдордан 25 баробар кам) тўлаб берганини билдирган. Шундан кейин у ҳеч қаерга кетмаслик тилхати билан бўшатилган. У 2022 йилнинг бошида Бишкекнинг Биринчи май туман суди муддати ўтиб кетган деган асос билан Азиз Суракматовнинг ишини тўхтатган.

Азиз Суракматов. Сурат: Жогорку Кеңешнинг матбуот хизмати

Суракматов янги ҳукумат билан қандай қилиб яқинлашди?

«Клооп» билан Temirov Live Суракматов қўлга олинганлан кейин унинг оиласига тегишли «Юрист Риэлт Строй» компаниясининг асосчилар таркиби ўзгарганини аниқлади. Суракматов қўлга олинган вақтда унинг асосчилари Гулбара Суракматова, Анаркул Мамбеталиева ҳамда Гулипа Арикова бўлса, кейин унга Бурул Киштобаева билан «ММ-Инвест» компанияси кирган.

Бурул Киштобаева

Киштобаева — президентнинг акаси Сабир Жапаровнинг хотини,  «ММ-Инвест» эса Садир Жапаровнинг собиқ маслаҳатчиси Арзибек Буркановнинг ўғли Азатга тегишли компания. Бунга қадар айни шахслар «Сан-Сити» спорт-кўнгил очар марказининг ҳудудига эгалик қилиб қолишган.

«Юрист Риэлт Строй»нинг иккинчи даражали қурилиш ишлари учун лицензияси бор. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, президентнинг қариндошлари ва яқинлари қурилиш соҳасига ширкат ва бу соҳада катта тажрибага эга инсонлар орқали кириб келган.

2024 йилда Бурул Қиштобаева «БууДан и Ко»  компаниясини очган. Эндиликда компания кийим ва аксессуарларни Slon онлайн-дўкони орқали сотади. Slon кимга тегишли эканлигини аниқлай олмадик. Бироқ Суракматовлар оиласида бир хил номдаги учта корхона борлиги маълум.

Садир Жапаров билан Қамчибек Ташиевнинг режими учун Суракматов бегона одам эмас. У 2010 йили улар билан бирга «Ата Журт» партиясидан Жогорку Кеңешга номзод бўлган. (Ўшанда Ташиев рўйхатда иккинчи, Жапаров 15чи ва Суракматов 18чи бўлган).

Балки шу сабаб унинг мулки тўлиқ «қустирилмаган» шекилли. Суракматов қўлга олингандан кейин МХДҚ собиқ мэрга ҳамда унинг қариндошларига тегишли 16 компаниянинг ҳамда қимматбаҳо кўчмас мулкининг рўхйтани эълон қилган. Уларнинг барига бугунги кунда ҳам Сурақматовнинг қариндошлари эгалик қилади. «Улитка» дам олиш маркази билан (Оқ уйнинг ёнидаги) «Ливерпуль» бизнес-маркази ҳам собиқ мэр оиласининг компаниясига рўйхатга олинган.

Суракматовнинг ҳозирги ҳукумат билан яхши алоқада эканини кўрсатувчи яна бир далили — уни ўғли Айдарнинг  «Жаңы-Күч — Новая сила» партиясидан Бишкек шаҳар кенгашининг депутати бўлиб келиши. Партия рўйхатида Айдар Суракматов собиқ бош прокурор Камбарали Конгантиевнинг ўғли, партиянинг лидери Куваничбекдан кейин иккинчи сафда ёзилган. Депутат Конгантиев МХДҚ етакчиси Қамчибек Ташиевнинг ўғли Тай-Мураснинг ўкилотаси экани айтилади.

  «Қустириш»га яширин тўлиқлаш

Бу МХДҚ қўлга олган собиқ амалдорлар билан тадбиркорларнинг мулки президентнинг атрофидаги одамларга ўтган илк ҳолат эмас.

Аввалроқ «Клооп» милициянинг собиқ етакчиси Жалил Атамбаевга тегишли Бел-Алма кўмир кони россиялик тадбиркор Николай Коробовскийга ўтганини аниқлаб чиққан. у Садир Жапаровнинг атрофидагиларнинг ва МХДҚнинг бошчиси Қамчибек Ташиевнинг Қирғизистондаги «Барселона футбол академияси» бўйича бизнес ҳамкори. Коробовский шунингдек президентнинг хотини Айгул Жапарованинг давлат лойиҳаларига ҳам ҳомийлик қилган.

Арзибек Бурканов

Бундан ташқари «Клооп» билан Temirov Live суриштирувда «Завод ЖБИ»нинг, «Сан Сити» кўнгил очар марказининг, «Мадина» бозорининг ҳамда   «Кыргызского камвольно-суконного комбината» ерларини қандай қилиб Садир Жапаровнинг сафдошлари билан яқинларига ўтганини айтиб берган. Бу ерларнинг янги эгалари орасида Сабир Жапаровнинг хотини Бурул Киштобаева ҳамда Арзибек Буркановнинг болалари ҳам бор.

Аввал бу ишхоналаргаэгалик қилган тадбиркорларни ҳам МХДҚ қўлга олиб, уларга давлат идоралари босим қилишган. Айни вақтда «ноқонуний деб топилган» мулкининг айрим қисмлари умуман миллийлаштирилмаган ёки кейин Садир Жапаровнинг яқинларига қайд этиш учун давлатга қисқа вақтгагина ўтган.

Муаллифлар: Арууке Солтоной, Виктор Мухин, Екатерина Резникова, Temirov Live