«Қирғизистон медиа фаолияти платформаси» ҳукуматни Самат Матсаковга нисбатан таъқибларни тўхтатишга чақирди

107

«Қирғизистон медиа фаолияти платформаси» ҳукуматдан адвокат Самат Матсаковни қамоқдан озод қилишни, унга нисбатан таъқибларни тўхтатишни ҳамда куч ишлатар тузилмаларнинг ҳаракатлари қонунийлигини текширишни сўради.

«Матсаков — машҳур адвокат бўлиб, терговдан қочиш нияти йўқ. У уч нафар ёш боланинг отаси. Унинг декрет таътилидаги рафиқаси оиласига ёлғизгина ғамхўрлик қилишга мажбур бўлмоқда»,— дейилади мурожаатда.

Платформанинг маълум қилишича, Матсаковнинг уйини тинтув қилиш вақтида МХДҚ терговчиси унинг ҳимоясидаги Имамиддин Тошов ишига тегишли диктофон ва дискларни олиб қўйган. Бу материаллар адвокатнинг ишига ҳеч қандай алоқадор эмас эди.

Медиа ҳамжамияти бу ҳолатни Матсаковнинг профессионал фаолияти билан боғлиқ ҳолда унинг ҳибсга олинишига асосли шубҳа деб ҳисобламоқда, айбловларга эмас.

«Адвокатларнинг профессионал вазифаларини бажаришидаги ҳужумлар хатарли прецедент яратади, бу эса бутун ҳуқуқий тизимни заифлаштиради […] Мустақил адвокатурасиз сўз эркинлиги, адолат ва журналистларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш имконсиздир», — дейилади ташкилот баёнотида.

Медиа ҳамжамияти Бишкек шаҳар судини Матсаковга нисбатан қамоқ билан боғлиқ бўлмаган чора қўллашга, тергов органларини эса адвокатга нисбатан таъқибларни тўхтатишга чақирди.

Шунингдек, платформа президент ва МХДҚ раҳбаридан махсус хизмат ходимларининг ҳаракатларига баҳо беришни, назорат органларини эса адвокатни ҳибсга олиш ва унинг уйини тинтув қилиш қонунийлигини текширишни сўради.

Матсаков — қурилиш компанияси "KG Group" эгаси Имамиддин Тошовнинг адвокати. Тошов аввалроқ СИЗОда қийноққа учрагани ва бир неча бор ўз жонига қасд қилишга урингани ҳақида баёнот берган эди. Шунингдек, адвокат журналист Актилек Қапаров ва оқин Аскат Жетигеннинг ҳуқуқларини ҳам ҳимоя қилади.

29 ноябрда МХДҚ ходимлари Матсаковнинг уйини тинтув қилган ва адвокатни ҳибсга олган. Унга нисбатан йирик миқдордаги фирибгарлик ва ҳужжатларни сохталаштириш бўйича жиноят иши қўзғатилган, аммо Матсаков бу ишни ўзининг профессионал фаолияти билан боғлаб, «буюртма иш» деб атаган.

Адвокатга нисбатан чора кўриш бўйича суд жараёни бутун кеча давом этди ва 30 ноябрь куни эрталаб суд уни 30 декабргача қамоқда қолдириш ҳақида қарор чиқарди.