Ташиев: Матраимов Қирғизистонда, қочиб кетса топиб кела оламиз

78

МХДҚ раиси Камчибек Ташиев 17 декабрь куни ўтказилган матбуот анжуманида, Божхона қўмитасининг собиқ раҳбар ўринбосари Райимбек Матраимов ҳали ҳам Қирғизистонда эканлигини маълум қилди.

Ташиевнинг таъкидлашича, собиқ божхоначи давлат хазинасига жами $223 миллиондан ортиқ, яъни 18 миллиард сомдан кўпроқ маблағ тўлаган.

«Энди у на жиноятчилик билан, на молиявий фирибгарликлар билан шуғулланмайди. Агар шундай қилса, биз уни яна жавобгарликка тортамиз», — деди Ташиев.

«Матраимов Қирғизистондан қочиб кетмайдими?» деган саволга жавоб берган Ташиев “келиш, кетишбу унинг ўз эрк” эканини айтди.

«[Агар] кетиб қолса — уни у ердан ҳам топиб келамиз», — деди Ташиев.

Шунингдек, МХДҚ раиси Матраимовнинг криминал авторитет Камчи Кўлбоев йўқ қилинганидан сўнг мамлакатдан Озарбайжонга қочганини эслатиб ўтди. Ташиевнинг сўзларига кўра, у ерда собиқ божхоначи ўз ҳимоячиларини топган ва шу сабабдан уни тезда депортация қилиш мумкин бўлмаган.

Райимбек Матраимов ва унинг ака-укалари — Тилек, Исломбек ва Русланлар март ойининг охирида МХДҚ томонидан Озарбайжондан Бишкекка олиб келинган. У пайтда Давлат қўмитаси собиқ божхоначини озодликдан ноқонуний маҳрум қилиш ва жиноий даромадларни легаллаштириш иши бўйича ҳибсга олинганини хабар қилган эди. Шунингдек, Матраимовнинг марҳум криминал авторитет Камчи Кўлбоев билан яқин алоқада бўлгани айтилган.

11 ноябр куни Бишкекнинг Биринчи май суди Матраимовга нисбатан эҳтиёт чорасини ўзгартириб, уни сафарбарлик ҳақида тилхат билан озод қилди. Унга қадар, собиқ божхоначи ярим йилдан ортиқ вақт давомида МХДҚ СИЗОсида сақланган эди. Кейинчалик Ташиев Матраимов давлатга $200 миллион (17 миллиард сомдан ортиқ) тўлаганини маълум қилган.

6 декабр куни Бишкек суди собиқ божхоначини қурол ишлатиш (ёки ишлатишга уриниш) билан боғлиқ безорилик ва ноқонуний чегарани кесиб ўтиш айбловлари бўйича айбдор деб топган. Суд уни қамоқ жазосига маҳкум қилмади, балки 100 минг сом жарима билан чекланди.

2021 йилда Матраимов коррупцияда айбдор деб топилиб, 260 минг сом жаримага ҳукм қилинган эди. Шунингдек, собиқ божхоначи ўзи коррупцияда айбини тан олиб, давлат бюджетига етказилган зарар учун 2 миллиард сом компенсация тўлашга рози бўлган эди.