Gergert Sport асосчиси Виталий Гергерт қамоққа олинди

44

14 декабрь куни Бишкекнинг Биринчи Май туман суди Gergert Sport спорт дўкони асосчиси Виталий Гергертни 4 февралга қадар қамоққа олиш тўғрисида қарор чиқарди.

Суднинг матбуот хизматига кўра, МХДҚ ҳузуридаги Тергов бошқармаси катта терговчисининг илтимоси қондирилган.

Суд маълумотларига кўра, тадбиркор мансаб ваколатларидан суиистеъмол қилиш билан боғлиқ жиноий иш бўйича гумондор сифатида иштирок этмоқда. У бошқа шахсни жиноят содир этишга даъват қилгани боис айбланмоқда.

Гап шахсий фойда олиш мақсадида содир этилган ва эҳтиётсизлик орқали жиддий зарар етказган жиноят тури ҳақида бормоқда.

МХДҚ ҳозирча Гергертнинг қўлга олиниши бўйича батафсил маълумот бермади.

2021 йил март ойида Gergert Sport дўкони давлатга 21 миллион сомлик зарар етказгани ҳақида хабар тарқалган эди. Ўшанда дўкон Европа давлатларидан келтирилган товарларнинг номлари ва қийматини яширгани, божхона декларацияларини қайта ишлаб чиққанлиги маълум қилинган.

Шу йилнинг июнь ойида Божхона хизмати товарга тегишли ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, товар Қирғизистон ҳудудида декларация қилинмаганини аниқлади. Улар ҳисоб-китобларига кўра, давлатга етказилган зарар 8 миллион сомдан ошган.