Вазирлар маҳкамаси етакчисининг ўринбосари Эдил Байсалов президент Садир Жапаров ҳукума ва Президент маъмурияти етакчиларини ротация қилиб, бошқарув услубини янгилаш мақсадини кўзлаганини билдирди.
«Бу қарор мантиқий ва мамлакатнинг тезкор ривожланиш суръатларини кучайтириш, давлат ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишни бошқариш услубини янгилаш истагидан келиб чиққан», — деб ёзди Байсалов Х ижтимоий тармоғида.
Байсаловнинг таъкидлашича, Садир Жапаров лавозимлардан кетган тақдирда ҳам давлат раҳбари ёнида қолади ва яқин ҳамкор сифатида ишини давом эттиради.
«Ақилбек Жапаров бу вақт давомида ўзини ҳеч қандай ёмон ҳолатга солмади. У лавозимни ҳалол виждон ва баланд бош билан топширмоқда: мамлакатимиз тарихида бу лавозимда эришилган энг юқори натижалар билан», — деб ҳисоблайди Байсалов.
Амалдорнинг айтишича, собиқ Бош вазир давлат бошқарувининг бутун вертикалини тўлиқ қайтадан дастурлаштириб, қайта ишга тушира олган, шунингдек, давлат аппарати учун «энг юқори» стандартларни белгилаган.
Бунгача президент Ақилбек Жапаровни бошқа лавозимга ўтиши муносабати билан ишдан озод қилганди. Ҳукумат ва президент маъмурияти раҳбари вазифасини бажарувчи этиб Адилбек Қосималиев тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, Акылбек Жапаров 2021 йил октябрь ойидан бошлаб Қирғизистон ҳукуматини ва президент маъмуриятини бошқариб келган.