Суд Райимбек Матраимовни 100 минг сом жаримага тортди

103

Бундай қарор 6 декабрь куни Бишкек шаҳрининг Биринчи Май тумани суди томонидан қабул қилинди.

Божхона хизматининг собиқ раҳбар ўринбосари Райимбек Матраимов  «қурол қўлланиш (ёки қўллашга уриниш) билан чегарани ноқонуний кесиб ўтиш» бўйича айбдор деб топилди.

Суд маълумотига кўра, 25 ноябрь куни Матраимов Бош прокуратура бошқармаси катта прокурори билан айбини тан олиш бўйича келишувга эришган. Тергов судьяси мазкур жараён келишувини маъқуллади.

Шу сабабли ва моддий зарар қоплангани боис суд Матраимовга жиноий жазо тайинламасликка қарор қилди.

11 ноябрь куни Бишкек шаҳрининг Биринчи Май тумани суди Матраимовга нисбатан эҳтиёт чорасини ўзгартириб, уни «шаҳардан чиқмаслик" мажбурияти билан озод қилди. Ундан аввал собиқ божхоначи ярим йилдан кўпроқ вақт МХДҚнинг тергов изоляторида сақланган эди. Кейинроқ Ташиев Матраимов давлат бюджетига 200 миллион доллар (17 миллиард сомдан ортиқ) тўлаганини маълум қилди.

Райимбек Матраимов ўзининг ака-укалари Тилек, Исломбек ва Руслан билан биргаликда 2024 йил март ойи охирида МХДҚ томонидан Озарбайжондан Бишкекка олиб келинган эди. Давлат қўмитаси собиқ божхоначи «ноқонуний озодликдан маҳрум қилиш» ва «жиноий даромадларни қонунийлаштириш» иши бўйича ҳибсга олинганини хабар қилган. Шунингдек, Матраимов марҳум жиноий авторитет Қамчи Қўлбаев билан яқин алоқада бўлгани айтилади.

2021 йилда суд Матраимовни коррупцияда айбдор деб топиб, унга 260 минг сом жарима тайинлаган. Шунингдек, божхона раҳбарининг собиқ ўринбосари коррупцияга аралашганини тан