![](https://uz.kloop.asia/wp-content/uploads/sites/9/2024/12/468891716_1094658828989321_5702533805009561519_n.jpg)
«Социал-демократлар» партиясининг қамоқдаги лидери Темирлан Султанбеков 20 күн аввал, аниқроғи қўлга олинган 13 ноябрдан бошлаб очлик эълон қилган.
2 декабрда Бишкек шаҳар суди Султанбеков, партиядошлари Ирина Карамушкина ва Роза Турксеверни қамоқда қолдиришга қарор қилди. Улар 13 январга қадар ҳибсда сақланади.
Сиёсатчининг адвокатининг айтишича, очлик эълон қилинганининг 10-кунида шифокорлар Султанбековнинг соғлиғини текшириб, унинг тана ҳарорати пасайиб бораётганини айтган.
Унинг тарафдорлари эса қамоқхонада Султонбекони кўргани борганда, унинг бармоқлари ва тирноқлари кўкариб кетганини, вазни саккиз килограммга озганини пайқашган.
13 ноябрь куни ҳуқуқ-тартибот идоралари «Социал-демократлар» партияси қароргоҳида тинтув ўтказди. Кейинроқ Ирина Карамушкина ва Дониёр Чўлпонбоевнинг «овоз сотиб олиш ҳақида гаплашаётгани» аудиоёзуви тарқалган.
Милиция тергов вақтида улар сайловчиларнинг овозини сотиб олишни уюштиргани аниқланганини билдирган. Бишкекнинг Свердлов туман суди партия лидери Темирлан Султанбековни ҳамда аъзолари Ирина Карамушкина билан Роза Турксеверни қамоққа олган.
Маҳаллий кенгашларга депутатларни сайлов 17 ноябрда ўтган. Аммо унга «Социал-демократлар» партияси иш қўзғалганидан қатнаша олмаган.