Суд президент  жиянининг собиқ қайлиғига нисбатан қамоқ муддатини узайтирди

49

Биринчи май туман суди президент Садир Жапаровнинг жияни Лаззат Нурқожоеванинг собиқ қайлиғи Автандил Сабирбековнинг қамоқ муддатини узайтирди. У 3 январгача тергов изоляторида қолади.

Суд шунингдек, Сабирбековнинг акаси Тариэлнинг қамоқ муддатини ҳам узайтирди. Иккисига нисбатан катта миқдорда гиёҳванд моддалар ишлаб чиқариш ва тарқатиш мақсадида қонунбузарлик содир этганлик айби қўйилмоқда.

Сабирбеков ва унинг акаси Тариэлни Автандил президентнинг жияни Лаззат Нурқожоевага совчи бўлганидан сўнг қўлга олишган. Совчилик учун Фавқулодда вазиятлар вазирлигига тегишли бўлган вертолёт 157 минг сомдан зиёд маблағ эвазига ижарага олинган ва ёш жуфтлик тоғларга олиб чиқилган. Мазкур тадбир тасвирлари ижтимоий тармоқларда катта шов-шувга сабаб бўлиб, президентнинг ўзи ҳам бу масалага муносабат билдирган. Кейинчалик Жапаров жиянининг исрофкорона қўлғои учун узр сўраган ва давлат раҳбарининг яқин қариндошлари бошқалар учун намуна бўлиши кераклигини таъкидлаган.

Сабирбеков қўлга олинганидан сўнг президент маъмурияти эркакнинг асосий мақсади қонунбузарлик фаолиятини ҳимоя қилиш учун ҳокимиятда таянч топиш бўлган бўлиши мумкинлигини маълум қилди. Шунингдек, Сабирбеков эндиликда Нурқожоеванинг собиқ қайлиғи эканини таъкидлашди. Лаззат Нурқожоева бу масала бўйича ҳеч қандай изоҳ бермаган.