Қийноқларнинг олдини олиш маркази Қадамжой психоневрология стационар муассасасида одамлар ёмон шароитларда ушлаб турилганини билдирди.
Марказнинг ходимлари муассасани текшириб, бир неча қонун бузарликларни аниқлашган — хоналар талаб қилинганидан совуқ, озиқ-овқат етарсиз бўлиб чиққан.
«Муассаса коридоридаги ҳаво ҳарорати атиги +5°, ётоқхонада эса +11°, +13°. У ердаги одамлар устки кийим ва пойабзалда юришга мажбур. Ана шундай шароит туфайли муассасанинг ухлаб ётган матраслари ҳам ифлос ҳолатда эди»,- дейишди миллий марказдан.
Ошпазлар эса овқат тайёрлаш учун омборга «20 кг хом гўшт олинганини» айтишса, амалда 8 кг пиширилган гўштгина топилган. Шунингдек у ерда санитария китобчаси ҳам йўқ бўлиб чиққан.
Бу қонунбузарликлар бўйича Қийноқларнинг олдини олиш маркази акт тузиб, чора кўриш учун тегишли органларга жўнатди. Ҳозирда текширув ишлари олиб борилмоқда.