Россияга кирган чет элликлар биометрик маълумотларини топшира бошлайди

82

Қирғизистоннинг Ташқи ишлар вазирлиги 1 декабрдан бошлаб Россияга кирган чет элликлар ҳамда у давлатнинг фуқароси бўлмаган шахс биометрик маълумотларини топшириши зарур эканини билдирди.

Қирғизистон фуқаролари Россияга кирганда Домодедов, Шереметьев, Внуков ва Жуковский халқаро аэропортидан ҳамда Оренбургдаги Маштаков ўтказиш бекатидан биометрик маълумотларини топшириши мумкин. 

Биометрик маълумот қатори фуқароларнинг юзи суратга олиниб, бармоқ излари сканерланади. 

Бунга қадар Қирғизистоннинг Ички ишлар вазирлиги Россиядаги қирғиз фуқароларини мигрантлар ҳақида янги қонунлар билан яхшилаб танишишга чақирган. 

Бу йил кузда Россияда мигрантларга қарши бир қатори қонунлар қабул қилинган. Орасида полиция ходимларига мигрантларни суднинг қарорисиз ҳам депортация қилишга ҳуқуқ берувчи қонун ҳам бор.