«Социал-демократлар» партияси раҳбари ва аъзолари икки ойга қамоққа олинди

126

Бишкекнинг Свердловск тумани суди 15 ноябр куни «Социал-демократлар» партияси раҳбари Темирлан Султонбеков ва унинг партиядошлари Ирина Карамушкина ҳамда Роза Турксеверни қамоққа олишга қарор қилди.

Улар 13 январга қадар 1-чи тергов ҳибсхонасида (СИЗО-1) қоладилар. Уларнинг учаласи ҳам сайловчилар овозини сотиб олиш иши бўйича айбланмоқда.

Судда сиёсатчиларни қўллаб-қувватлаш учун уларнинг тарафдорлари йиғилишди. Бироқ мажлис иккинчи қаватда ўтказилганлиги сабабли, уларни ичкарига киритишмади: иккинчи қаватга олиб чиқувчи зинапояларда милиция ходимлари қўйилган эди. Суд залига фақат айбланувчиларнинг айрим яқинлари ва журналистлар киришга муваффақ бўлишди.

Аввалроқ, бошқа бир «Социал-демократ» Қодирбек Атамбаев Султонбеков партия аъзоларига босим ўтказилишига қарши учинчи кун очлик эълон қилганини хабар берган эди. Шу билан бирга, Қийноқларнинг одини олиш миллий марказидна маълум қилинишича, сиёсатчини Бишкек шаҳар ИИБда 16 соатдан ортиқ сўроқ қилишган.

13 ноябр куни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Бишкекдаги «Социал-демократлар» штаб-квартирасида тинтув ўтказди. Шундан сўнг милиция Ирина Карамушкина ва Данияр Чўлпонбоев ўртасидаги телефон суҳбати аудиоёзувини тарқатди, унда гўёки сайловчилар овозини сотиб олиш ҳақида гап бораётгани айтилмоқда. ИИБнинг маълум қилишича, тергов жараёнида улар ҳар бир овоз учун 1000 сўмдан пул тўлаш орқали сайловчилар овозини сотиб олишни ташкил этганликлари тасдиқланган.

Ушбу иш бўйича милиция 14 ноябр куни «Социал-демократлар» партиясининг 10 нафар аъзосини сўроқ қилди. Шунда улардан уч нафари — Темирлан Султонбеков, Ирина Карамушкина ва Роза Турксевер — икки кунлик вақтинчалик ҳибсхонага жойлаштирилган эди.