Ҳудудларда фермер ва чорвадорларга хизмат кўрсатиш маркази очилди

12

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан Иссиқкўлнинг Қоракўл шаҳри, Жалолобод вилоятининг Сузоқ ва Ўшнинг Қорасув туманида фермерлар учун ахборот маркази очилди.

Бу ерда фермерлар ҳудудий муассасалар мутахассислари, «Айил-Банк» ҳамда «Элдик Банк»нинг вакилларидан маслаҳат олишлари мумкин. Мутахассислар аҳолини якка тартибда қабул қилиб, муаммоларини ҳал этишга кўмаклашади.

«Марказдан фермерлар уруғлик ва кўчатларни қандай танлаш, нима етиштириш, тайёр озиқ-овқат маҳсулотларини қаерда сотиш, давлат томонидан қандай кўмак кўрсатилаётгани ҳақида маълумот олиши мумкин», — дейилади муассасада.

Бунгача Қишлоқ хўжалиги вазири Бақит Тўрабаев мазкур объектлар давлат хизматлари марказларидек ишлашини айтди. Лойиҳа энди Иссиқкўл, Жалолобод ва Ўш вилоятларида амалга оширилади.