Ўшда янги чиқинди полигонининг қурилиши бошланди

147

Полигон қурилиши 5 ноябрь куни бошланган. Эски чиқиндихонанинг усти ёпилиб, унинг ёнида янгиси қурилади.

Қишлоқ раҳбари янги чиқиндихона халқаро стандартларга жавоб беришини таъкидлади.

Европа тараққиёт банки ва Европа Иттифоқи кўмагида «Ўш шаҳрида чиқиндиларни йиғиш ва саралаш тизимини такомиллаштириш» лойиҳаси доирасида қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

«Янги санитария полигони учун 24 гектар ер ажратилди. Бир йил ичида қуриб битказилади ва яшил майдон пайдо бўлади. Бир пайтлар ҳидланиб, ҳидланиб турган жой фуқароларнинг дам олиш масканига айланади» – деди мэрнинг  ўринбосари Сонунбек Жунусбоев.

Ўш мэрияси 10 йилдан ортиқ вақтдан бери янги полигон қуришни режалаштирган. Европа тараққиёт банки бунинг учун маблағни 2012 йилда ажратган – 11 миллион евронинг беш миллиони 12 йилга кредитга берилган.

Чиқинди майдони Жапалак қишлоғига яқин бўлгани учун аҳоли ёқимсиз ҳид ва тутундан шикоят қилмоқда.