Қирғизистон Туркия билан ҳамкорликда фильм ва сериаллар олишни бошлайди

4

Бу ҳақда Қирғизистоннинг Маданият вазири Алтинбек Максутов Бишкекда бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилотининг XI саммитида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, шу куни мамлакатлар аудиовизуал маҳсулотлар ишлаб чиқариш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги келишувни имзолади.

«Бу бизга Туркия билан фильмлар, видеоматериаллар ва сериаллар яратишда ҳамкорлик қилиш имконини беради […] Яқинда Италия билан ҳам шундай келишувга эришганмиз», — деди Максутов.

Маданият вазири қайд этишича, ҳар йили Қирғизистон ҳукумати киносаноатни ривожлантириш учун кўпроқ маблағ ажратаяпти. Бу йил молиялаштириш 1 миллиард сўмни ташкил қилади.

«2025 йилда суратга олиш павильонларини қуришни режалаштиряпмиз, бу бизнинг хорижий шериклар билан ҳамкорлик қилиш ва тажриба алмашиш имкониятларимизни кенгайтиради. Машҳур сериаллари билан танилган Туркия биз учун муҳим шерик бўлади», — дея қўшимча қилди вазир.