МСК Жалолобод вилоятида Тўқтоғул шаҳар кенгашининг депутатлигига номзод бўлган Болотбек Дуйшўналиев ғеч қаерга кетмаслик тилхати билан бўшатилганини хабар қилди.
Милициянинг Дўйшеналиевни жавобгарликка тортиш тўғрисидаги сўрови Токтогул туман сайлов комиссиясига 4 ноябрда келиб тушди. Ҳозирда комиссия бу мурожаатни кўриб чиқмоқда.
Аввалроқ Марказий сайлов комиссияси Дўйшеналиевнинг ҳуқуқлари бузилганини маълум қилган эди. Уларнинг айтишича, рўйхатга олинган номзодга сайлов натижалари эълон қилингунига қадар жиноий жавобгарлик қўлланмаслиги керак, шунингдек, уни қўлга олиш ёки ҳибсга олиш мумкин эмас.
Марказий сайлов комиссиясига кўра, фақат номзод жиноят устида ушланган ҳоллар ёки ҳудудий сайлов комиссиясининг розилиги билан ҳибсга олиниши мумкин. Дўйшеналиев қўлга олинган пайтда милициядан ҳеч қандай сўров келиб тушмаганини ҳам қўшимча қилган эдилар.
Яқинда 36 ёшли Болотбек Дўйшеналиевнинг қўлга олингани маълум бўлди. Унга оммавий тартибсизликларга чақириқлар моддаси бўйича айб қўйилган. Жорий маҳаллий кенгашлар сайловларида у «Эркин Эл» партияси номидан иштирок этмоқда.
Дўйшеналиев ижтимоий тармоқларда эълон қилинган видео мурожаатида бу ишни «сиёсий рақибларининг иши» деб атади ва ўз ишини «сиёсий буюртма» деб баҳолади. У ўзини оммавий тартибсизликларга чақирмаганини таъкидлади. Дўйшеналиев президент ва Давлат хавфсизлик қўмитаси раҳбаридан унинг ишини шахсан назоратга олишларини сўради.