Суд қамоқдаги Азимбек Бекназаровни ҳеч қаерга кетмаслик тилхати билан бўшатди

67

Бундай қарор 4 ноябрда Бишкекнинг Биринчи май туман суди томонидан қабул қилинди. Суднинг маълум қилишича, Давлат хавфсизлик қўмитаси терговчиси Бекназаровга нисбатан эҳтиёт чорасини уй қамоғига ўзгартиришни сўраган, бироқ судья буни рад этган.

Натижада суд сиёсатчини чиқиш тақиқлови билан озод қилди.

Азимбек Бекназаров 12 сентябрь куни жиноий даромадларни қонунийлаштиришда (пул ювиш) айбланиб қўлга олинган эди. Шундан сўнг у қамоққа олинган.

Хавфсизлик хизматларининг маълумотига кўра, Бекназаров 2010 йил апрель инқилоби пайтида банк ячейкалари ва Ҳукумат уйидан олинган маблағларни ўзлаштириш ва исроф қилишга алоқадор.

Бекназаровнинг ўзи 2010 йилда Бош прокуратура ушбу иш бўйича уни текширганини ва ҳеч нарса топилмаганини айтган. Унинг сўзларига кўра, ўша пайтда олинган пуллар мамлакатдаги вазиятни барқарорлаштириш, айниқса жанубдаги ҳолатни яхшилаш учун ишлатилган.