Нурлан Мотуев уй қамоғига чиқарилди

39

1 ноябрда Свердлов туман судининг судьяси МХДҚ терговчисининг илтимосини қаноатлантириб, Нурлан Мотуевнинг қўлга олинишини қонуний ҳамда асосли деб топди.

Шаҳар судидан Мотуев 29 декабрга қадар уй қамоғига чиқарилганини билдиришди.

Ўтган ҳафтада собиқ депутат, ҳозирги блогер Нурлан Мотуев ижтимоий тармоқдаги баёноти учун қўлга олинган. Унга «Ирқий, миллий, дин ҳамда ҳудудлар аро низо қўзитиш» моддаси билан жиноят иши қўзғалган.