«ПолитКлиника» нашри номаълум шахслар икки журналистининг шахсий маълумотларини йиғиб юрганини билдирди

73

 «ПолитКлиника» нашрининг икки журналисти ҳақида шахсий маълумотларни тўплаётган номаълум шахслар ўзларини МХДҚ ходимлари деб таништирган. Бу ҳақда нашрнинг ўзи маълум қилди.

Маълумотларга кўра, номаълум шахслар муҳаррир Ирсбу Қиличбек қизи ва журналист Адахан Аманатовнинг яқин қариндошларига ҳамда журналистлар ўқиган мактабга бориб, уларнинг шахсий маълумотларини сўрашган.

«Уларнинг шахсияти аниқланмади. Таҳририят бу масалада расмий идоралардан маълумот олишга ҳаракат қилади», — дейилади нашрда.

Ҳозирча МХДҚ бу ҳақда изоҳ бермади.

Бундан олдин «Апрель» нашрининг журналисти Юлия Кулешова ҳам шахсий ҳаёти ҳақида маълумот тўпланаётганини хабар қилганди. Унинг сўзларига кўра, 29 октябрда икки номаълум шахс милиция ходимлари гувоҳномаси билан аввал уй бошқарувчиси билан суҳбатлашиб, журналистнинг шахсий ҳаёти ҳақида маълумот сўрашган ва сўнгра унинг онасига ҳам боришган.

«Апрель» таҳририяти бу ҳолат Кулешованинг касбий фаолияти билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда. «Апрель» таҳририяти шунингдек, ички ишлар вазири Улан Ниязбековга мурожаат қилиб, ушбу шахслар ҳақиқатан ҳам ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари эканини ва ушбу тадбирларнинг қандай мақсадда ўтказилаётганини аниқлаб беришни сўраган. Ички ишлар вазирлиги бу ҳолатга ҳали изоҳ бермади.