31 октябрда Бишкек шаҳар суди Temirov Live лойиҳаси раҳбари Маҳабат Тажибек қизи ва «Айт айт десе»нинг оқини Азамат Ишенбековга нисбатан қамоқ чорасини ўзгартириш бўйича апелляция шикоятини кўриб чиқишни рад этди.
26 сентябрь куни Ленин туман суди Тажибек қизи ва Ишенбековни 2 декабргача ҳибсда қолдириш тўғрисида қарор чиқарган эди. Адвокат Улан Сейитбеков бу қарорга нисбатан Бишкек шаҳар судига апелляция аризасини топширган.
Шаҳар суди эса туман суди 10 октябрь куни журналистларга ҳукм чиқаргани сабабли аризани кўриб чиқмаган, деб хабар берди «Азаттиқ»қа адвокат.
10 октябрда Ленин туман суди январь ойида оммавий тартибсизликларга чақирганлик айби билан қўлга олинган 11 журналистга ҳукм чиқарди. Шу тариқа, Махабат Тажибек қизи олти йиллик қамоқ жазосига, Азамат Ишенбеков эса беш йиллик қамоқ жазосига маҳкум қилинди. Актилек Қапаров ва Айка Бейшекееваларга уч йиллик пробация берилди. Ишнинг қолган иштирокчиларига эса жиноий таркиб мавжуд эмаслиги сабабли оқлов ҳукми чиқарилди.