Парламентнинг 31 октябрдаги йиғинида депутат Динара Ашимова Соқулукда ҳамда Бишкекда юз берган охирги оилавий зўравонлик ҳолатларини қўшганда, йил бошидан бери бундай жиноят ишларининг умумий сони 30га етганини билдирди.
«Бир ҳолат Сўқулуқда содир бўлган — бир эркак ўзининг 22 ёшли хотинининг тирноқларини юлиб, уни ўлр ҳолатга келтирганда милция ходимлари уни тўхтатиб қолишган. Энди эса яна бир ҳолат Бишкекда — бир эркак ўзининг 17 ёшли ўгай қизини ўғирлаб, Чўй вилоятида ўлдириб, Иссиқкўлга қочиб кетган», — деди у.
Ашимова зўравонликка қарши кураш қонунчилиги кучайтирилганини таъкидлади. Унинг айтишича, шунга қарамай, милицияда оилавий зўравонликка самарали қарши туриш учун маблағ етишмайди.
«Биз кўпинча [ҳуқуқни муҳофаза қилувчи] органлар фаолиятини танқид қиламиз. Аммо биз барчамиз уларда бу ишни самарали ташкил қилиш учун етарли маблағ йўқлигини биламиз. Улар етарли мутахассисларга эга эмас, ҳатто оилаларни можаролардан тўғри чиқишга ўргата оладиган психологлар ҳам йўқ», — деди Ашимова.
Депутат ҳамкасбларини 2025 йил бюджетига ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар учун етарли маблағ ажратилишини таъминлашга чақирди. Шунингдек, у депутатларни ўз сайловчилари билан оилавий зўравонликка йўл қўймаслик ҳақида ишлашга чақирди.
Оилавий зўравонлик Қирғизистондаги энг жиддий муаммолардан бири ҳисобланади. Ҳар йили милиция аёлларга нисбатан кўплаб зўравонлик ҳолатлари ҳақида хабар бериб келади. Бу фақат қирғизистонлик аёллар содир бўлган воқеани айтишга журъат қилган ёки жароҳатлар оғирлиги милициянинг аралашувини талаб қилган ҳолатлардир.