Ўш шаҳар капитал қурилиш бошқармаси эскиз лойиҳасини мэрияга таклиф қилди. Бу ҳақда «Клооп»га мазкур муассасадан хабар қилишди.
Ўшдаги Бекмамат Осмонов, Гапар Айтиев кўчаларининг кесилишига икки қаватли йўл қурилиши мумкин. Ҳозирда бу ерда Барсбек хоқоннинг ҳайкали турибди.
Қурилишга қанча маблағ кетиши ҳисоблаб чиқилгани йўқ. Агар мэрия қўлласа иш 2025 йили бошланади.
«Ўш шаҳридаги йўл тиқинини камайтириш мақсадида лойиҳа таклиф қилинмоқда. Ривожланган хорижий давлатларда 3-4 қаватли йўллар қурилган. Биз ҳам секин-аста шу йўлга ўтмоқдамиз. Барсбекнинг хайкалини қайси томонга жилдирилиши бўйича тегишли хизматлар иш олиб борса керак», — деди капитал қурилиш бошқармаси етакчисининг ўринбосари Темирлан Бакалов.
Аввалроқ муниципал бозор янги ерга кўчгани сабабли Барсбек хоқон айланма йўли кенгайтирилаётгани хабар қилинган.