Алагозов: Кўпчилик қўлламаса мадҳияни ўзгартиришга зарурат бўлмайда

2

Президент матбуот котиби Аскат Алагозов Жогорку Кенгаш раиси Нурланбек Шакиевнинг мамлакат мадҳиясини ўзгартириш ҳақидаги сўзларини унинг шахсий фикри сифатида қабул қилиш кераклигини билдирди.

«Агар давлат мадҳиясини ўзгартириш таклифи илгари сурилса, мадҳия матни ва мусиқаси учун очиқ танлов эълон қилиниши керак бўлади. Бу танловда шоирлар, ёзувчилар, композиторлар, файласуфлар ва ўз истеъдодига ишонган ҳамда аҳоли кенг қўллаб-қувватлайдиган мадҳия яратишни истаганлар иштирок этишлари мумкин. Бу вақт талаб қилади, шунинг учун мадҳияни ўзгартириш эҳтимоли билан боғлиқ равишда жамоатчиликни хавотирга солишнинг ҳожати йўқ», — деб ёзди президентнинг матбуот котиби.

Унинг қўшимча қилишича, агар аҳолининг аксарияти ўзгартиришни қўллаб-қувватламаса, мадҳияни ўзгартиришга эҳтиёж ҳам бўлмайди.

Бундан олдин парламент раиси Нурланбек Шакиев Қирғизистон мадҳияси ўзгартирилишини айтган эди. Унга кўра, республика ҳозирда «ривожланиш йўлига кирган мустақил давлат» бўлиб, ҳозирги мадҳия мамлакат СССРдан чиққанидан сўнг қабул қилинган.