ЖК интернетда туҳмат ва ҳақорат учун жарималар ҳақидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди

13

23 октябрь куни парламент депутатлари ОАВ ва интернетдаги «туҳмат ва ҳақоратлар» учун жарималар ҳақидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқулладилар.

63 депутат қонун учун овоз берди, олти нафари қарши чиқди.

Музокаралар давомида депутатларнинг кўпчилиги жарималар миқдорини камайтириш кераклигини айтди.Масалан, депутат Жанар Акаев уни 100 баробарга, яъни 1000-2000 сомгача камайтиришни таклиф қилди.

Шу билан бирга, кўпчилик парламент аъзолари интернетда туҳмат ва ҳақоратлар учун жарималарни жорий этиш ҳозирги вақтда зарур, деб ҳисоблашмоқда. Депутат Дастан Бекешевнинг фикрича, қонун лойиҳасининг қабул қилинишига шубҳа йўқ.

Аввалроқ Омбудсман Жамиля Жаманбаева Маданият вазирлигини ОАВ ва интернетдаги ҳақоратлар учун жарималар тўғрисидаги қонун лойиҳасини қайтариб олишга чақирган эди. У жарималар миқдори асоссиз равишда юқори эканлигини айтди.

ОАВ ва интернетда туҳмат ва ҳақоратлар учун жарималарни жорий этиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси Маданият вазирлиги томонидан таклиф қилинган.

Ҳужжатга кўра, ОАВ ёки интернетда ҳақорат қилиш учун жисмоний шахсларга 100 минг сом, юридик шахсларга эса 200 минг сом жарима солиш таклиф қилинмоқда. Шунингдек, ОАВ ва интернетда туҳмат қилиш учун ҳам худди шундай жарималар жорий этилиши кўзда тутилган. Ташаббускорларнинг маълумотларига кўра, сўнгги пайтларда ОАВ ва интернет орқали ҳақорат ва камситиш ҳолатларининг кўпайиши кузатилмоқда.