Депутат скутер, мопедларни пиёдалар йўлида бошқаришни тақиқлашни таклиф қилди

21

Жогорку Кенешнинг депутати Чингиз Ажибаев «Йўл ҳаракати ҳақида»ги қонунга ўзгартириш киргизиш ташаббусини илгари суриб, мопед, скутер, маторли велосипедларнинг пиёдалар йўлида юришига тақиқ қўйишни таклиф қилди. Ҳужжат жамоат муҳокамасига қўйилди.

Тузатишларнинг мақсади — йўл хавфсизлигини таъминлаш. Ажибаев мопедва электр велосипеди билан юрганлар кўпинча «йўлдаги мажбуриятларини билмагани сабаб, хавфли ҳолатлар яралади» деб ҳисоблайди.

«Охирги йиллари бу автомобиллар иштирокидаги йўл ҳалокатлари кўпайиб, ҳайдовчиларнинг ҳам хавфсизлигига хавф туғдирмоқда», — деб айтилади ҳужжатда.

Шундай қилиб мопед, скутерларни велосипед юрувчи участка билан пиёдалар йўлидан ҳайдайшга тақиқ солиниши мумкин.

Шунингдек, депутат бундай воситаларнинг ҳайдовчиларига махсус ажратилган йўлакда ёки пиёдалар йўлида ҳаракатланишни тақиқлашни таклиф этмоқда. Уларни рульдан камида бир қўли билан ушламасдан ҳаракатланиш ҳам тақиқланиши мумкин.

Бундан ташқари, қонун лойиҳасида ҳайдовчиларга шлем, елка ва тизза қопламаларини тақиш мажбуриятини юклаш таклиф қилинмоқда. Агар улар йўловчи ташишса, йўловчилар ҳам "ҳимоя воситалари" билан жиҳозланган бўлиши керак. Бундай талаблар юк ташишга ҳам тегишли.

Сентябрь ойида депутат Чингиз Ажибаев Бишкекда улар учун махсус инфратузилма пайдо бўлмагунча мопед ва самокатлардан фойдаланишни тақиқлашни таклиф қилган эди. Унинг сўзларига кўра, бундай транспорт ҳайдовчилари асосан ёшлар бўлиб, улар пиёдаларни уриб кетишлари ёки йўлда машиналар билан тўқнашишлари мумкин.