Чатқал: Қор кўчкида қолган шахсларни қидириш учун вертолёт жўнатилди

130

Жалолобод вилоятининг Чатқал туманидаги Оқсой тоғларида қор кўчки тушгандан кейин бедарак бўлаётган олти кишини қутқарувчилар вертолёт билан қидиришади. 

Фавқулодда ҳолатлар вазирлигининг маълумотига кўра, вертолёт бугун Ўш шаҳридан соат 7:30да учмб кетган. 

Аввалроқ вазир Бообек Ажикеев об-ҳаво яхшиланиши билан вертолёт билан қидирув ишлари олиб борилишини айтган. 

9 октябрда Чатқал туманидаги Қанишқия қишлоғидан 14 киши ўсимлик томирини тергани тоққа кетиб, йўқолиб қолган. Қутқарувчилар саккиз кишини қутқариб, қолган олти киши қор кўчкида қолгани айтилган.