Маориф ва фан вазирлиги Бишкекдаги олий ўқув юртлари ва коллежлар учун ўқув режасини ўзгартириш илтимоси билан президент маъмуриятига мактуб йўллади. Бу маълумотни вазирлик «Клооп»га тасдиқлади.
«Вазирлик олий ўқув юртлари ва махсус касбий таълим муассасалари раҳбарларининг мурожаатлари асосида графикни қайта кўриб чиқиш сўрови билан мактуб йўллади», — деди вазирлик.
Сентябрь ойи бошида Бишкекдаги олий ўқув юртлари ва коллежлар талабалари янги ўқув режасини бекор қилиш талаби билан петиция бошлашган эди. Пойтахт шаҳар ҳокимияти бу режани тирбандликлар билан курашиш мақсадида жорий қилганини айтган бўлса-да, талабалар ўзлари жамоат транспортидан фойдаланишларини ва тирбандликларни келтириб чиқармаётганларини таъкидлаган эдилар. Талабаларнинг сўзларига кўра, кечки машғулотлар сабабли ишлаш имконияти йўқолган.
Июль ойининг охирида Ҳукумат раҳбари Ақилбек Жапаров пойтахт мактабларида машғулотлар соат 8:00 дан аввалроқ бошланиши, коллеж ва олий ўқув юртларида эса соат 10:00 дан олдин бошланмаслиги тўғрисида қарор имзолаганди.