Ички ишлар вазирлиги жорий йилнинг саккиз ойида оилавий зўравонликнинг 10 минг 567 ҳолати қайд этилганини билдирди. Бу ўтган йилга нисбатан 24,1%га ёки 2055 ҳолатга кўп.
Маълумотга кўра, зўравонликка учраган 9 425 кишига ҳимоя ордери берилган бўлса, уларнинг 8 976 нафарини аёллар, 449ни эркаклар ташкил қилади.
Шунингдек, «Оилавий зўравонлик» моддаси билан 2611 протокол тузилиб, натижада 1285 киши қамоққа олинган бўлса, 933 нафар шахс жамоат ишларига жалб қилинган.
Миллий статистика қўмитасининг ҳисобига кзра, оилавий зўравонликдан жабрланганларнинг сони 2015 йилдан бери олти йилда деярлик уч баробарга ўсган. Жабрланганларнинг аксарият қисмини аёллар ташкил қилади.