Президентнинг матбуот котиби Темировнинг «Тулпар» карталари бўйича суриштирувини айблади

73

Президентнинг матбуот котиби Аскат Алагозов журналист Болот Темировнинг суриштируви бўйича «Кабар» давлат агентлигига изоҳ берди. Темиров ўз журналистик суриштирувида Садир Жапаров «Тулпар» карталарини «реклама қилиб», уларни сотишдан эса хорижий компаниялар фойда кўраётгани ҳақида айтилган. 

Темировнинг сўзларига кўра, Адлия вазирлиги маълумотларига биноан, жамоат транспортида нақдсиз тўлов тизимини жорий қилаётган «БПЦ КГ» МЧЖнинг муассислари орасида бошқа компаниялар ҳам бор. Журналист бу компаниялардан бири «Прогрессивные технологии Бишкека» МЧЖ ва иккинчиси «БПЦ ГРУПП ХОЛДИНГ ЛТД» хусусий компанияси эканлигини таъкидлади. Биринчи компанияга россиялик Джурат Закиров раҳбарлик қилса, иккинчи компания Кипрдаги «офшор»да жойлашган.

Алагозовнинг айтишича, давлат раҳбари учун энг муҳими — нақдсиз тўловни жорий қилиш. Бунга қайси компания ёки шахс масъул эканлиги Садир Жапаровга «аҳамиятсиз», деди унинг матбуот котиби.

«Болот Темиров давлат раҳбари пост қилган заҳоти, янги суриштирувни «тайёрлаб ташлади». Ҳамма нарсани давлат раҳбари билан боғлашга уринди […] Агар «Темиров Live» ҳақида гапирсак, улар ўз хоҳишларини ҳақиқат деб кўрсатишни одат қилган. Биз кўп марта уларнинг материаллари фактлар билан асосланмаганига ва бирёқлама сиёсат олиб бораётганига гувоҳ бўлганмиз», — деди у.

Алагозов, шунингдек, «Тулпар» карталарини яратиш масаласи 2019 йилда кўтарилганини таъкидлади.

«У [Болот Темиров] президент тарифларни оширишни қўллаб-қувватлади, деб айтмоқда. Агар президентнинг постига қарасангиз, йўл ҳақи сақланиб қолиши айтилган. Президент фақат нақдсиз тўловга ўтиш ҳақида гапирмоқда», — қўшимча қилди давлат раҳбарининг матбуот котиби.

Бунга қадар Садир Жапаров бишкекликларни «Тулпар» карталарини сотиб олишга чақирган. Унга қадар Бишкек мэрияси нақд пул билан тўлаганлар учун йўл ҳақни кўтаришни таклиф қилган. Мэриянинг маълумотига кўра, тариф 30-40 сомго кўтарилиши мумкин.

Ҳозирги тарифга кўра, муниципал автобуслар ва троллейбусларда нақдсиз тўлов қилинганда йўл ҳақи 17 сом, нақд тўловда эса 20 сом. Хусусий автобуслар ва йўналишли таксиларда йўл ҳақи 20 сомни ташкил этади.