БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси Қирғизистон ҳукуматини журналистларга нисбатан чиқарилган суд ҳукмини қайта кўриб чиқишга чақирди

87

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича бошқармаси Қирғизистон ҳукуматини Temirov Liveнинг собиқ ва амалдаги ходимларига суд томонидан чиқарилган ҳукмни қайта кўриб чиқишга чақирди.

Бошқарма таъкидлаганидек, журналистларга қарши ишларни халқаро инсон ҳуқуқлари стандартларига мувофиқ кўриб чиқиш керак.

Гап Temirov Live раҳбари Махабат Тажибек қизи ва ақин Азамат Ишенбеков ҳақида бормоқда. Улар мос равишда олти ва беш йилга озодликдан маҳрум қилинган. Шунингдек, журналистлар Актилек Капаров ва Айка Бейшекиева уч йиллик пробацияга ҳукм қилинган.

«Биз ҳукуматни Жиноят кодексидаги ноаниқ қоидаларни қайта кўриб чиқишга чақирамиз, чунки бу қоидалар журналистлар ва бошқа шахсларни ўз ҳуқуқларини, жумладан, сўз эркинлигини амалга оширганликлари учун жавобгарликка тортиш хавфини келтириб чиқармоқда» — дея қўшимча қилди БМТ бошқармаси.

2024 йил 10 октябрда Ленин туман суди январь ойида оммавий тартибсизликларга чақириш айби билан қўлга олинган 11 журналистга ҳукм чиқарди. Суд 11 айбланувчидан тўрт нафарини ҳақиқий қамоқ жазоси ва пробацияга ҳукм қилган, қолганларини эса жиноят таркиби йўқлиги сабабли оқлаган.