Қурилиш компаниялари кўп қаватли уйлар ёнига бола боқча ва мактаб қуриши керак бўлади

229

Бу ҳақда Вазирлар маҳкамаси етакчисининг ўринбосари Бақит Торобаев парламент мажлисида мактаблар етишмовчилиги масаласи бўйича саволга жавоб бераётган пайтда билдирди. Унинг айтишича, ҳозирда тегишли нормани ишлаб чиқиш ишлари олиб борилмоқда.

«[Қурилиш компаниялари] бизга кўп қаватли уй қуриш режасини олдиндан кўрсатадилар. Биз у ерда қанча одам яшашини ҳисобга олиб, қурилиш компанияларини ижтимоий объектлар ҳам қуришга мажбур қиламиз», — деди Торобаев.

Йиғинда таълим вазири Догдургул Кендирбаева мактаб қуришга Саудия тараққиёт жамғармаси 50 миллион доллар ажратишга тайёр эканлигини маълум қилди. Унинг айтишича, ушбу келишувни ратификация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси яқин кунларда парламентга тақдим этилади.

Таълим вазирлиги маълумотларига кўра, мактаблар етишмовчилиги масаласи энг кўп Бишкекда сезилмоқда. Пойтахт мактабларида 50 минг ўқувчига жой етишмайди.

Республика бўйлаб 2173 та давлат мактаби ва 204 та хусусий мактаб фаолият юритмоқда.