Бишкекда 18 ёшли қиз автобус уриб юбориши оқибатида касалхонада вафот этди

143

Бишкекда 18 ёшли қиз Чуй проспектида автобус уриб кетганидан сўнг шифохонада вафот этди. Бу ҳақда шаҳар ИИБнинг матбуот хизмати хабар берди.

Милиция маълумотларига кўра, йўл-транспорт ҳодисаси 7 октябрь куни соат 10:00 да содир бўлган. 60 ёшли автобус ҳайдовчиси, қиз йўлни тартибсиз пиёдалар ўтиш жойидан кесиб ўтаётган пайтда уни уриб кетган. Жабрланган қиз шифохонага ётқизилган, у ерда олган жароҳатларидан вафот этган.

Мазкур воқеа юзасидан текширув ишлари бошланган ва экспертизалар тайинланган. Автобус жарима майдончасига жойлаштирилган.