Новқат: Мадрасада 14 ёшли ўсмир пичоқ жароҳатидан вафот этди 

168

Ўш вилоятининг Новқат туманидаги мадраса ҳудудида икки ўсмир ўртасида келиб чиққан жанжал оқибатида бир ўсмир пичоқ жароҳатидан вафот этган.

Бу бўйича маълумотни «Клооп»га вилоят ички ишлар бошқармасидан тасдиқлашди. «Бола олган жароҳатлари туфайли касалхонага етиб бормасдан вафот этган», деб тушунтиришди улар.

Милиция қотиллик жиноят иши доирасида 16 ёшли гумонланувчини қўлга олди. Экспертиза тайинланди.

Муфтиятдан «Клооп»га билдирилишича, марҳум ўсмир мадрасада вақтинчалик қолиб юрган. Бошқа ўсмир эса бу мадрасада таълим олиб юрган.

«Бу болани дам солдириш учун илтимос қилиб, уч кунга қолдириб кетишган. Қотилликда гумонланаётган бола эса мадраса талабаси бўлган. Воқеа тахминан соат 12-13 атрофида бўлган», — деб билдиришди бизга.