Аравонда ҳамқишлоғининг уйига кириб, аёлни зўрламоқчи бўлган шахс қўлга олинди

12

Ўш вилоятининг Аравон туманида ҳамқишлоғининг уйига бостириб кириб, уни зўрлашга уринган фуқаро қўлга олинди. 

Ўш вилоят ички ишлар бошқармаси хабарига кўра, воқеа 27-сентябрда, аёл фарзандлари учун овқат тайёрлаётган вақтда содир бўлган. Уйига кириб келган ҳамқишлоғи эшикларни қулфлаб, аёлга ҳужум қилган. 

32 ёшли аёл милицияга ариза билан мурожаат қилган. Мазкур факт асосида «Зўрлашга уриниш» моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Гумонланувчи қатори 28 ёшли шахс ушланиб, қамоққа олинди. Тергов ишлари давом этмоқда.