11 журналистнинг иши: Прокурорлар ҳар бир айбланувчини олти йилга озодликдан маҳрум қилишни сўради

70

26 сентябрда Бишкекнинг Ленин туман судида Temirov Live лойиҳасининг собиқ ва амалдаги ходимлари иши бўйича томонларнинг мунозаралари бошланди.

Мажлисда прокурор иш бўйича барча иштирокчиларга 6 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини ва уларни суд залида ҳибсга олишни сўради.

Мазкур мажлисда мустақил эксперт Нуржан Норинбаевани сўроқ қилиш керак эди, у ўз экспертизасида ҳокимиятни босиб олишга чақириқлар топмаган. Бироқ, у жараёнга кечикиб келганлиги сабабли суд мунозараларга ўтди.

Temirov Live журналистлари ишида 13 та иштирокчи бор. Лойиҳанинг 11 та амалдаги ва собиқ ходимлари 16 январ куни оммавий тартибсизликларга чақириқ қилиш айби билан қўлга олинган. Махабат Тажибек қизи ва журналист Актилек Капаров оммавий тартибсизликларга чақириқларни «ташкил қилишда», терговчи Болот Темиров ва журналист Улан Нурманбетовни ҳам ўз ичига олган қолган журналистлар эса ушбу чақириқларга «ёрдам беришда» айбланган. Иш бўйича барча иштирокчилар ўзларига қўйилган айбловларни рад этишмоқда.