Қирғизистон вазирлар маҳкамасининг етакчиси Ақилбек Жапаров тегишли давлат органларига 2024 йил охирига қадар мамлакатдаги барча уй-жойларни, шу жумладан, хавфли ҳудудларда жойлашган уйларни ҳам суғурта қилиш топширди. У бу кўрсатмани 2024 йилда республикада содир бўлган сел оқибатларини бартараф этиш бўйича йиғилишда берди.
Унинг фикрича, уйларни суғурта қилиш «табиий офатлар қайта содир бўлган тақдирда фуқароларни молиявий ҳимоя билан таъминлаш» ва уй-жойини йўқотган оилалар учун оқибатларни камайтириш имконини беради.
Минкабдан камсыздандырыла элек үйлөрдүн так санын айтышкан жок.
Вазирлар маҳамасидан суғурта қилинмаган уйларнинг аниқ сони айтилгани йўқ. Аммо ФВВ мониторинг ва прогнозлаш департаментининг 2024 йилги маълумотларига кўра, Қирғизистондаги сел оқимларидан зарар кўриши мумкин бўлган ҳудудларда камида 55 минг уй жойлашган. Уларнинг қанчаси суғурта қилингани номаълум.
«Суғурта одамларнинг табиий офатлардан тезроқ тикланишига ва давлат бюджети юкини камайтиришга ёрдам берадиган муҳим восита бўлади [...] Вазирлар Маҳкамаси раҳбари глобал исиш туфайли табиий офатлар сони йил саин ортиб боришини таъкидлади. Шу муносабат билан кўчмас мулкни суғурталаш аҳоли хавфсизлиги ва табиий офатлар оқибатларига чидамлилигини таъминлаш учун зарур чорага айланади», — дейилади вазирлар маҳкамасининг баёнотида.
Шунингдек, Жапаров маҳаллий аҳоли учун фавқулодда вазиятларда қандай ҳаракат қилиш кераклигини ўргатувчи ахборот кампанияларини ташкил қилишни топширди.
ФВВ раҳбари Бообек Ажикеевнинг маълумотларига кўра, Қирғизистонда 2024 йил сентябрь ҳолатига кўра 331 та сел оқими қайд этилган бўлиб, улар натижасида 5354 уй зарар кўрган. Уларнинг 102 таси шикастланган, 138 та уйга эса капитал таъмир талаб этилади.
Жорий йил Қирғизистонда сел оқимлари сони ва улар натижасида ҳалок бўлганлар бўйича рекорд йиллардан бири бўлди. 2024 йилда сел оқимлари натижасида 22 киши ҳалок бўлган, уларнинг кўпчилиги болалар эди.