Ташиев коррупция учун жазони кучайтиришни истайди

130

МХДҚ раҳбари Қамчибек Ташиев энди коррупционерлар ўз айбларига иқрор бўлиб, тергов билан ҳамкорлик қилсалар ҳам қўлга олинишини айтди. Бу ҳақда у Боткендаги Миллий техника университетининг янги биноси очилишида айтиб ўтди.

Ташиев ҳозир суд коррупцияда гумонланиб қўлга олинганларга жарима солиб, қўйиб юбораётганини таъкидлади. Унинг айтишича, енгил жазо билан қутилган айни шахслар кейин яна хизматга ўрнашиб, коррупцияга аралашмоқда. 

«Коррупция қайсидир даражада камайди, аммо тугагани йўқ. Ҳозиргача тўхтата олмадик. Коррупционерларни ушлайвериб, қамайвериб, улар қайта чиқиб кетади. Ростини айтганда бир томондан чарчаб ҳам кетдикю Нима қилишимиз керак? Демак, биз қонун доирасида, қонунларни ўзгартириш билан коррупцияга қарши курашни мураккаблаштиришимиз керак», — деди Ташиев.

Махсус хизмат етакчиси порахўрларга жарима солиш чорасини қонундан олиб ташлаб, уларни судлаб, шартли жазо билан муддатидан аввал озод қилишни тақиқилашни таклиф қилди. Шунингдек коррупционернинг қариндошларига ҳам давлат хизматида ишлашини тақиқлашни истайди. 

Ташиев охирги йиллари суд тизимининг 10дан ортиқ ходими коррупцияда гумонланиб қўлга олинганини, аммо уларнинг бари қамоқдан чиқиб кетганини қўшимча қилди.