Президент Садир Жапаровнинг аввалроқ қўлга олинган жияни Улан Жапаров 19 сентябргача уй қамоғига чиқарилди. Бу ҳақда Бишкекнинг Биринчи Май туман суди хабар берди.
Суднинг матбуот хизмати маълумотига кўра, 24 август куни суд терговчи МХДҚнинг илтимосини қондириб, аввал қўлланган қамоққа олиш эҳтиёт чорасини уй қамоғига алмаштирган.
Улан Жапаров 2023 йил июлида қўлга олинган ва уни айниқса йирик миқдорда фирибгарликда айблашган. Давлат раҳбарининг матбуот котиби Аскат Алагозов бу воқеани шарҳлар экан, «мамлакат раҳбарияти ноқонуний фаолият билан шуғулланувчиларни ҳимоя қилмайди», деган.
Бу Улан Жапаровнинг биринчи марта қўлга олиниши эмас. 2023 йил июли бошида у Божхонадаги коррупция иши бўйича ҳам қўлга олинган эди. Давлат раҳбари ушбу ҳолатга изоҳ бериб, «ҳозир бошқа давр» эканини ва барчага «бир хил муносабат» бўлишини таъкидлаган. Ўтган йилнинг октябрида Улан Жапаров уй қамоғига озод қилинган эди.