«Қамчи билан уриб». Қирғиз-қозоқ улоқчиларининг ўртасида нимага низо чиқди?

57
Сурат: ЖКЎ-2024

Жаҳон кўчманчилар ўйинларида Қирғизистон ва Қозоғистон ўртасидаги кўкпар бўйича финал учрашуви кескин баҳсларга сабаб бўлди. Қирғизистонлик спортчилар адолатсизлик бўлганини, қозоғистонликлар ўйин қоидаларини қўпол равишда бузганинини билдиришди. Қозоғистон томони эса бу айбловларни рад этиб, Қирғизистонни навбатдаги ўйинлардан спортга хос бўлмаган хатти-ҳаракатлар сабабли четлатишни таклиф қилди.

8 сентябрдан 13 сентябргача Қозоғистоннинг пойтахти Остона шаҳрида 89 мамлакатдан 2500 дан ортиқ спортчи иштирок этган бешинчи Жаҳон кўчманчилар ўйинлари ўтказилди. Умумий медаллар ҳисобида Қозоғистон жамоаси биринчи, Қирғизистон эса иккинчи ўринни эгаллади.

Контекст

Мазкур можаро кўкпар ўйинининг финалида юз берди. Бу қозоқлар миллий ўйини бўлиб, қирғизлар ўйнайдиган кўк-бўрининг ўхшаш кўриниши. Икки ўйин орасида баъзи тафовутлар мавжуд бўлса-да, асосий қоида бир — қўйни ёки унинг муляжини рақиб дарвозасига ташлаш. Қирғизистон ва Қозоғистон ўртасида бу ўйин қандай қоидалар асосида ўтказилиши борасида мунозаралар бўлиб турибди, бу эса икки спортнинг алоҳида шаклда ривожланишига сабаб бўлди.

2022 йилда Туркияда кўкбўри билан бир қаторда кўкпар биринчи марта БЖКЎ дастурига киритилган. Кейин кўкпарда қозоқлар, кўк-бўрида қирғизлар ғалаба қозонишди. 2024 йилда ҳам худди шундай ҳолат Остонада содир бўлган эди.

Қамчилаш ва махсус хизматларнинг таҳдидлари

2024 йилнинг 12 сентябрида Остонада Жаҳон кўчманчилар ўйинларида кўкпар бўйича финал ўйини бўлиб ўтди. Қирғизистон терма жамоаси 3:1 ҳисобида олдинда бораётган пайтда қозоғистонлик спортчи Улан Байтореев қирғиз ўйинчиси Кубаничбек Султан уулуни камчи билан икки марта урди. Бу воқеадан сўнг, икки жамоа ўйинчилари ўртасида жанжал чиқди ва ўйин вақтинча тўхтатилди, ўйинчиларни маҳаллий хавфсизлик ходимлари тинчлантиришга ҳаракат қилди.

Қирғизистон терма жамоаси Байтореевни бутунлай майдондан четлатишни талаб қилди, аммо ҳакам уни фақат икки дақиқалик жазо билан жазолади. Ўйин давом эттирилиб, Қирғизистон мағлуб бўлди. Шу заҳоти улар норозилик билдириб, қозоқ жамоасини агрессив хатти-ҳаракатларда ва ҳакамларни адолатсизликда айблашди.

«Бу адолатсиз натижа. Биз учун Қирғизистон чемпион. Уят бўлди. [Қозоғистонлик спортчилар] ўзлари қоидабузарлик қилишди. Уларнинг ўйинчиси бизнинг спортчини қамчи билан уриб юборганини ҳамма кўрди. Ҳакам фақат қозоқларнинг манфаатини ҳимоя қилди. Биз жуда хафа бўлдик», — деб билдиришган қирғиз мухлислари «Озодлик» радиосининг журналистига.

Ўз навбатида қозоғистонлик улоқчи Абилайхон Нйшанбеков жамоадоши унинг қатор ҳақоратларидан сўнг рақибини қамчи билан урганини айтди.

«Бу унинг ғурурига тегиб, қамчи билан уриб юборган. Ўйин давомида турли вазиятлар юзага келади. Лекин ўйин давомида содир бўладиган нарса ўйин ичида қолади, менимча. Ҳеч ким ҳеч кимни мушти билан ургани йўқ, қамчи билан зарба бўлди», — деди Нишанбеков.

Сурат: ЖКЎ-2024

Тақдирлаш маросимида Қирғизистон терма жамоасининг бир қанча ўйинчилари намойишкорона тарзда кумуш медалларини ечиб, Қозоғистон мадҳиясинининг тугашини ҳам кутмай, маросимни тарк этишди. Қозоқ ўйинчилари буни қирғизистонликларнинг диологга боришни «истамагани» деб аташган

Шундан сўнг интернетда «агрессив» ўйиннинг видеоси тарқалиб,  бу можаро ўйин майдонидан ташқарига чиқди. Қирғизистоннинг кўкпар бўйича терма жамоасининг раҳбари Эрлан Абдикапаровнинг баёноти вазиятни янада оғирлаштирди. Унинг айтишича, полиция ва Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси ходимлари Қирғизистон томонига босим ўтказган.

 «Биз адолатсизлик бўлишини билганмиз, аммо бу даражада бўлишини кутмаган эдик... Ҳакамлар бизга қопол сўзлар айтишди, милиционерлар келиб бизнинг ўйинчиларни калтаклашди. Бири “КНБнинг ходимиман, сен миллатлар ўртасида низо чиқаряпсан” деб менга [ўзининг] гувоҳномасини кўрсатиб, қўрқитиб, суратга олди.  Босим жуда кучли бўлди», — деди Абдикапаров УТРК Спортга берган интервьюсида.

Кейинроқ Қозоғистоннинг Миллий хавфсизлик қўмитаси Жаҳон кўчманчилар ўйинларида хавфсизликни таъминлашда иштирок этмаганини ва шу сабабли қирғизистонликларга ҳеч қандай босим ўтказмаганини маълум қилди.

Реванш ёки дисквалификация?

Қирғизистон Кўк-бўри федерацияси эксперти Рамис Қудойбергенов қозоқ спортчилари томонидан 14 та қўпол қоидабузарликни қайд этди. Аммо кўкпар бўйича бош ҳакам Тасканбек Есентаев ҳакамликда ҳеч қандай хатолар бўлмаганини айтди ва Байтореев қоидага мувофиқ икки дақиқага четлатилганини тушунтирди.

Сурат: ЖКЎ-2024

Есентаев Қирғизистон спортчиларининг медалларини олиб ташлаб, қозоқ гимни тугамасдан кетиб қолишини "маданиятсизлик" сифатида баҳолади ва уларга нисбатан чоралар кўрилиши мумкинлигини билдирди.

Қирғизистон Кўк-бўри федерацияси 16 сентябрда қозоқ жамоасига 1 ноябрда реванш ўйинини ўтказишни таклиф қилди. Уларнинг айтишича, ўйинни учинчи мамлакатдан бўлган ҳакам бошқариши мумкин.

Қозоғистоннинг Остона шаҳрида бўлиб ўтган 2024 йилги ўйинлар давомида можаролар яна қайталанди. Қирғизистон жамоаси биринчи бўлимда 3:1 ҳисобида ютаётган пайтда, қозоғистонлик Улан Байтореев қирғиз спортчиси Кубаничбек Султан уулуни камчи билан икки марта урган. Бу воқеадан кейин икки жамоа ўйинчилари ўртасида жанжал чиқиб, ўйин тўхтатилган.

Қирғизистон жамоаси Байтореевни майдондан бутунлай четлатишни талаб қилган, аммо ҳакам уни фақат икки дақиқалик жазо билан жазолаган. Ўйин давом этган ва Қирғизистон мағлуб бўлганидан сўнг, улар норозилик билдиришган. Қирғизистонлик мухлислар қозоқ спортчиларини қоидаларни бузганликда ва ҳакамларни адолатсизликда айблашди.

Қозоғистонлик спортчилар эса можаро туфайли Қирғизистон жамоасини маданиятсизликда айблади. Мазкур жанжал интернетда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди, шунингдек, қирғиз спортчиларининг қозоқ махсус хизматлари томонидан таҳдид ва босимга учраганликлари ҳақидаги баёнотлари можарони кучайтирди.

Қирғизистон кўк-бўри федерацияси Қозоғистон жамоасига 2024 йилнинг 1 ноябрида ғалаба учун реванш ўйинини ўтказишни таклиф қилди. Ушбу ўйинни учинчи давлатдан бўлган ҳакамлар бошқариши таклиф қилинмоқда.