ЖК қўмитаси Иссиқкўлда скутерлардан фойдаланишни тақиқловчи қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллади

77

17 сентябрь куни Жогорку Кенешнинг тегишли қўмитаси Иссиқкўл кўлида скутерлардан фойдаланишни тақиқлаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади.

Депутат Элдар Сулаймановнинг таъкидлашича, у мазкур ҳужжатни гидроцикллар иштирокида содир бўлаётган фалокатлар кўпайгани туфайли ишлаб чиққан, бу ҳодисалар одамларнинг ҳалок бўлишига сабаб бўлмоқда.

«Транспорт воситалари ҳеч қандай назоратсиз ҳаммага ижарага бериляпти. Инсон ҳолатидан қатъи назар: мастми ёки ҳушёр, каттами ёки болами. Скутер бошқариш кўникмалари деярли текширилмайди. Барча ҳаракатлар фойда орттириш мақсадида амалга ошириляпти», — деди депутат.

Сулаймановнинг сўзларига кўра, скутерлардан фойдаланиш атроф-муҳитга ва дам олувчилар саломатлигига ҳам зарар етказмоқда: чиқиндилар ва ёқилғи қолдиқлари сувда қолиб кетмоқда.

Июнь ойи охирида депутат Элдар Сулайманов «Иссиқкўлнинг экологик-иқтисодий тизимининг барқарор ривожланиши тўғрисида»ги қонунга ва Қирғизистон Республикасининг ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексига ўзгартиш киритишни таклиф қилган эди.

Ҳужжатга кўра, тақиқни бузган шахслар 5 минг сом, юридик шахслар эса 10 минг сом жаримага тортилиши таклиф қилинмоқда. Қоида қайта бузилса, жисмоний шахслар учун жарима миқдори 15 минг сўмга, юридик шахслар учун эса 20 минг сомга оширилади.