Новқат: Ўш — Раззақов йўлида ишлаган 54 ёшдаги ишчи вафот этди

89

Ўш вилоятининг Новқат туманидаги Ўш — Раззақов авто йўлида ишлаган ишчини бетон плита босиб қолиб вафот этди. Бу маълумотни «Клооп»га вилоят милициясидан тасдиқлашди.

Маълумотга кўра, 12 сентябрда бўлган. Ўш-Раззоқов авто йўлининг катта эски кўпригини бузиш вақтида Зулпуев қишлоқ ҳудудининг 54 ёшдаги турғунининг ўзи кесаётган эски кўприкнинг бетон плитаси босиб қолиб, воқеа бўлган ерда вафот этган.

Мазкуп факт рўйхатга олиниб, суд-тиббий экспертизаси тайинланди. Ҳозирда терговга қадар текширув ишлари давом этмоқда.

Сурат «AKIpress»